BBC News, O'zbek - Бош саҳифа
Бош мақола

Журналистика университетида кийим муаммоси, Олмалиқ комбинатидан 200 млн долларлик "шубҳали" битим сўрови, Агаларов Чорвоқдаги лойиҳа экологик бўлишини истайди
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари кийиниш талаблари боис дарсга киритилмаганлари ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб мавзуга айланди. Уюшган жиноятчилик ва коррупцияни тадқиқ қилиш маркази - OCCRP Олмалиқ комбинати тендерларига бағишланган тадқиқот эълон қилди. Чорвоқ соҳилида қурилаётган Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси раҳбари Эмин Агаларов gazeta.uz нашрига интервю берди.

Имомали Раҳмон видеоси саломатлиги ҳақидаги миш-мишларга қарши чиқарилдими?
Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон Хитой Президенти Си Цзинпинга видео қутлов йўллади. Аксар кузатувчилар аввал ҳеч бундай табрик бўлмаганига эътибор қаратдилар.

Дунё Иккинчи Жаҳон урушидан олдинги ҳолатга қайтмоқда. Бизни нима кутаяпти?
Иқтисодий депсиниш ва тенгсизликнинг ўта юқори даражаси демократик институтларга ишончни ўлдиради. Шунинг учун ҳам Трамп Иккинчи Жаҳон урушидан кейин юзага келган тартибдаги "узилиш"нинг аломати эмас, сабабидир, деди Канада Бош вазири Марк Карни.

Эрон вазири Би-би-сига: "Ядровий келишув учун муросаларни муҳокама қилишга тайёрмиз" (Видео)
Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мажид Таxт-Равончи Би-би-си мухбири Лиз Дюсетга айтишича, "келишувга эришмоқчи эканликларини исботлаш учун тўп Американинг майдонида".

Сунъий интеллект ва одамни фарқлай оламизми?
Жавоб: имкониятлар борган сари камаймоқда. Аммо бу, аслида, сунъий интеллект инсон каби ўйлаши мумкинлигини англатадими?

Каъбапўш можароси: Исломнинг энг муқаддас масканидан Эпштейнга юборилган ҳадия
Янги эълон қилинган ҳужжатларга кўра, Исломнинг энг муқаддас жойи — Каъбани қоплайдиган муқаддас Кисванинг музей ва маданий марказларда сақланадиган баъзи қисмлари Жеффри Эпштейнга юборилгани маълум бўлган эди. Бу ҳужжатлар ўрганиб чиқилди ва ҳақиқатан бу қандай содир бўлган?

Қачон палов, қачон шўрва ёки қайси ёшда нима ейиш керак?
Мувозанатли овқатланиш соғлиғимиз учун қила оладиган энг яхши ишлардан бири экани кенг таркалган фикрдир. Бироқ ҳаётнинг турли босқичларида муайян таомлар бошқаларга нисбатан кўпроқ аҳамият касб этади.

"Тиғ ёрдамида психотерапия". Нима учун Россияда кўпроқ ёш қизлар пластик жарроҳлик қилдирмоқда?
2024 йили дунё бўйлаб 17 миллион пластик операция қилинган - бу ҳар дақиқада 33 та операция дегани. Машҳурлар эндиликда тиғ остига ётганини яширишмайди, ижтимоий тармоқлардаги қизлар эса пластик жарроҳликдан кейинги ҳолатини - кўкарган жойлари, гипсдаги юзларини бемалол намойиш қилишади. Россияда ҳам, бутун дунёда ҳам пластик жуда ёш қизлар пластик жарроҳликка мурожаат қилиш ҳолати кўпаймоқда. Бунга сабаб нима? Ва бу замонавий жамият ҳақида нима дейди?

Ташиевнинг ишдан олиниши: Қирғизистон сиёсатида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?
Қирғизистонда сиёсий саҳна титради: Жапаров–Ташиев тандемининг парчаланиши Марказий Осиёдаги кучлар мувозанатини ўзгартириши мумкин.
Видео
BBC News O‘zbek WhatsApp
Ўзбекистон, минтақа, дунё янгиликлари ҳамда таҳлил ва муносабат
Ўзбекистон
Минтақа
Муҳаррир танлови

Россия халқаро сиёсатини қандай ўзгартиряпти ва бунга Трамнинг нима дахли бор?
Москва бошқа йўналишлардаги муваффақиятсизликларни Украинага босимни кучайтириш ва мамлакат ичида янги репрессив чоралар қўллаш билан қопламоқда, деб таъкидлайди Economist журнали. Николас Мадуро қўлга олинганидан бир неча кун ўтгач, Россия ҳарбийлари Украинага "Орешник" баллистик ракетаси билан зарба берди.

Ўзбекистон ва дунё: Энди инфлюенсерлик орқасидан доллар, доллар пул ишлаш қийин бўладими?
Бу икки инфлюенсер жуда таниқли, муваффақиятли, аммо улардан фақат биттаси одам...

Трамп Обамаларни "маймун" сифатида кўрсатилган видеонинг бир қисмини кўрмаганини айтди
АҚШ президенти "хато қилмаганини", видео жойланишидан олдин фақат бош қисмини кўрганини таъкидлади. Видеода 2020 йилги президентлик сайловларидаги овоз бериш жараёнларида сохтакорликлар бўлгани ҳақидаги иддаолар илгари сурилган. Кейинчалик видео ўчирилди.

Эркаклар ўтириб сийгани яхшими?
Баъзи маданиятларда эркаклар ўтириб пешоб қилишга ундалади. Масалан, Исломда бу ҳатто суннатнинг бир қисми сифатида тавсия этилади. Аммо кўпчилик эркаклар учун эски одатлар ўзгариши қийин ва тик туриб пешоб қилиш ҳали ҳам "биринчи рақамли" усул ҳисобланади.

Миянгизни сиз эмас, гормонлар назорат қилади – бу қандай кечади?
Ёш билан гормонлар ўзгариши фақат аёлларга хос эмас. Гарчи бу каби ўзгариш аста-секин ва аёллардагидек кескин бўлмаса-да, эркакларда ҳам ёш ўтган сари тестостерон даражаси пасаяди.Бироқ, баъзи маълумотларга кўра, ҳатто бу кичик ўзгариш ҳам айрим эркакларда кайфият ўзгаришларини келтириб чиқариши мумкин.

Истанбулда Дурдона Ҳакимова ўлимига қарши норозилик, "O'zbekiston pochtasi" шубҳа остида, ОАВ ходимларини яна товламачиликда айблашаяпти - дайжест
Истанбул шаҳрида ўзбекистонлик Дурдона Ҳакимова қотиллигига қарши норозилик юриши ташкил этилди. Германиянинг Bild газетаси журналистик суриштируви ортидан "Ўзбекистон почтаси" санкцияга тушган товарларни Россияга етказишда ёрдам беряптими деган савол ўртага чиқди. Яна ОАВ ходимларига товламачилик айбловлари илгари сурилгани Ўзбекистондаги сўз эркинлигига оид хавотирларни кучайтирди.

Ўзбекистон ва Марказий Осиёда қўшхотинлик нормал ҳолатми ёки жиноят? (Видео)
Аксар аҳолиси мусулмон бўлган Марказий Осиё давлатларида, хусусан, Ўзбекистонда қўшхотинлик тобора кенг тарқалмоқдами?

Тинчлик кенгаши саммити: Ўзбекистон президентининг иштироки нимани англатади? Кенгашга аъзо ва иккиланаётган давлатлар кимлар? НАТО ва Трамп Гренландия бўйича нима муҳокама қилди? (Видео)
Президент Трампнинг Тинчлик Кенгаши хартиясини имзолаш маросимида 19 давлатнинг етакчилари ва вакиллари, жумладан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам, иштирок этди. Тинчлик саммити билан бир қаторда, НАТО раҳбари билан Гренландия ва Арктика минтақасидаги хавфсизлик масалаларига бағишланган алоҳида учрашув ҳам ўтказилди.
BBC Ўзбек ТВ Дастури
Афғонистон учун Ўзбек тилида ТВ дастурлар архивиЯнги видеолар https://www.youtube.com/@bbcnewsuzbek


















































